• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Туркиянинг "Yeni Shafak" нашри бош мақоласида БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилга қарши ўнта резолюция қабул қилгани, шундан еттитаси тавсия хусусиятига эга экани, учтасининг бажарилиши мажбурийлигига қарамай, Тель-Авив бирор қарорни ҳам бажармагани, аксига босқинни тўхтатмай, авж олдиргани қайд этилди.

Газета БМТ ХК Исроилга қарши дипломатик, иқтисодий ёки ҳарбий санкция жорий этишни-да ўзига эп билмади, деб таъкидлайди.

Ислом мамлакатларида БМТнинг Исроил босқини ва тажовузидан ҳимоя қилишига ишонч қолмаган. Туркия, Покистон, Миср ва Саудия Арабистони раҳбарлигида ҳарбий қўшин ташкил этиш вақти келди, дея таклиф киритган нашр.

- Бу қўшинни Фаластин ва Исроил билан чегарадош Миср, Иордания, Сурия ва Ливанда жойлаштириш мумкин. Қуруқ баёнот ва қоралаш билан Исроилни тўхтатиб бўлмайди, минтақага тинчликпарвар кучларни юбориш энг оқилона ечим, деб қўшимча қилади нашр.

Туркия, Эрон, Қатар, Малайзия ва Покистон бирлашиб, аввалига 40 минг кишилик тинчликпарвар армия ташкил этиш мумкин. Бу куч Фаластин ҳукумати розилиги билан минтақада жойлаштирилиб, аҳолини ва барча динлар учун муқаддас жойлар ҳимояси учун сафарбар қилинади.

Ибн Холдун университети юридик факультети профессори Мустафо Огуз Туна қайд этишича, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Фаластин ҳимояси учун яратиладиган қўшинга нисбатан ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти, асос сифатида Исроилнинг бугунги ҳаракатларини кўрсатиш мумкин.

ИҲТга аъзо 57 мамлакат аҳолиси инсониятнинг 23 фоизини ташкил қилади. Бу давлатлар ҳиссасига дунёда нефть қазишнинг 65, газ олишнинг 51 фоизи тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар