• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Япониянинг Toregem Biopharma компанияси стоматологик имплантларга муқобил — янги тишларнинг ўсишига тўсқинлик қилувчи генни бостирувчи антителлар асосидаги препаратни ишлаб чиқди. У 2030 йилгача бозорга чиқарилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Япония ОАВ.

Препарат ҳайвонларда синовдан ўтказилган, унда у ҳеч қандай жиддий ён таъсирга олиб келмасдан тиш ўсишини рағбатлантирган.

Компания 2024 йил июлида инсонларда синовларни бошлашни режалаштирмоқда, деб ёзади Тҳе Жапан Тимес. У шифокорлар назорати остида соғлиғида муаммо бўлмаган беморларда синовдан ўтказилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, препарат туғма тишлари йўқолган одамлар, шунингдек, уларнинг ўсишининг бузилишига олиб келадиган анодонтия касаллиги билан оғриганлар учун яратилган. Кариесга мойиллик туфайли тишларини йўқотганлар ҳам инъекцияга мурожаат қилишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар