• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Япония ҳукумати 2024 йил иқтисодий аҳволи оғирлашган, Яқин Шарқда вазият ёмонлашуви таъсирида қолган Мисрга 230 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда. “ТАСС” кун чиқар юрт ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб ёзишича, бу ҳақда Бош вазир Фумио Кисида Президент Абдулфаттоҳ Ас-Сиси билан Дубайда БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси – COP28 конференцияси доирасида кечган учрашувда маълум қилган.

Мулоқоти давомида томонлар Фаластин – Исроил муносабати ёмонлашуви билан боғлиқ вазиятни ҳам муҳокама қилган. Кисида Мисрга дипломатик саъй-ҳаракати ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб бергани учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Япония позициясини яна бир бор билдириб, халқаро ҳуқуқ меъёрини ҳурмат қилиш муҳимлигини, “ҳарбий амалиёт вақтида тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чораларни кўриш зарурлиги”ни таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар