• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, инсон ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган кир ювиш кукунларини “Mif”, “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Ушастий нянь” номли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда қопларга қадоқлаб ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар