• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Украинадаги фронт чизиғи бўйлаб жангларнинг умумий суръати сўнгги кунларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли секинлашди, бироқ жангларнинг шиддати декабр ойининг биринчи ҳафтаси ва кейинги ҳафталарда ҳам кучайиши мумкин. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг кундалик ҳисоботида айтилади.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, ноябрь ойининг охири ва декабрь ойининг бошларида Украина шимоли-шарқида совуқ тушиши кутилмоқда. Демак, тупроқ ҳарбий техника ва шахсий таркибнинг ҳаракатланиши учун етарли даражада музлайди.

Шу билан бирга, ISW экспертлари можаро томонлари об-ҳаво шароити ўзгарганидан кейин ҳужумга тайёрланаётганини тасдиқловчи аниқ маълумотларга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Ўхшаш янгиликлар