• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

"WhatsApp" чатларида маълумот қидириш оддий ва қулай бўлиши, қидирувга вақт сарфламаслик учун ишлаб чиқувчилар янги функция – чатлар учун фильтрларни ишга туширмоқда.

Чатлар рўйхатига учта фильтр қўшилди: "Ҳаммаси", "Ўқилмаган" ва "Гуруҳлар". Танлаш учун фильтрни босишнинг ўзи кифоя.

⏺"Ҳаммаси" "WhatsApp"даги барча хабарларингиз.

⏺"Ўқилмаган" Ушбу фильтр сизнинг жавобингизни кутаётган суҳбатларни кўрсатади. Бу туркумга ўқилмаган хабарлар ва сиз ўқилмаган деб белгилаган хабарлар киради.

⏺"Гуруҳлар" Энди гуруҳ суҳбатлари битта бўлимда. Энди керакли маълумотларни топиш қийин бўлмайди. Жамоаларнинг кичик гуруҳлари ҳам ушбу тоифага киритилган.

Янгиланиш келгуси ҳафталарда ҳамма учун мавжуд бўлади.

Ўхшаш янгиликлар