• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўта енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (30-5-0)нинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 5 май куни Корея Республикасининг Гоҳьёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Назаровга ўша куни таиландлик Саравут Жиамтонг (11-4-0) рақиблик қилади.

Аҳамиятлиси, 12 раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун ўтказилади. Бу жангдаги ғалаба орқали Олимжон ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Олимжон Назаров сўнгги жангини 13 январь куни Вулан Туолеҳазига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар