• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев ўзининг телеграм-каналида чоршанбага ўтар кечаси минтақа узра иккита учувчисиз учоқ уриб туширилганини ёзди.

Унинг сўзларига кўра, улардан бири Воронеж чеккасида, яна бири Воронеж вилоятида уриб туширилган.

Дрондан парчалар қулаши натижасида «қурилаётган уйнинг деразалари синган» ва дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, деб ёзди губернатор.

У минтақада дрон ҳужумлари хавфи сақланиб қолаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Бундан ташқари, чоршанбага ўтар кечаси Рязан вилоятига учувчисиз самолёт ҳужум қилган, қурбонлар йўқ, деди губернатор Павел Малков.

Ўхшаш янгиликлар