• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа билан 250-учрашувини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

23 ёшли бразилиялик учун юбилей ўйини шанба куни бўлиб ўтадиган "Валенсия"га қарши бўлажак ўйин бўлади. Айни дамда "Лос-Бланкос" ҳужуми етакчиси барча мусобақаларда 249 учрашувда 71 та гол урган ва 71 та голга ассистентлик қилган.

Винисиус Жуниор 2018 йилнинг июль ойида Бразилиянинг “Фламенго” клубидан 45 миллион евро эвазига “Реал Мадрид” футболчисига айланганди. Жорий мавсумда форвард Карло Анчелотти жамоаси сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар