• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг Янгиобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Ю. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Б.Д.га 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Р. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро М.Д.га 49,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Н. жами 3 600 АҚШ долларини фуқаро О.А.га 44,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.С. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ҳ.И.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар