• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

“Узуклар ҳукмдори” ва “Титаник” фильмларидаги роллари билан танилган британиялик актёр Бернард Хилл вафот этди. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mail газетаси хабар берди. Актёр 79 ёшда эди.

“Титаник” ва “Узуклар ҳукмдори” фильмларида суратга тушган Бернард Хилл 79 ёшида вафот этди”, — деб ёзади газета. Хилл 5 май куни эрта тонгда вафот этди, деди нашрга актёрнинг агенти.

Актёр “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидаги Қирол Теоден роли билан машҳур бўлди. У шунингдек, капитан Эдвард Смит ролини ўйнаган “Титаник” фильмида ҳам суратга тушган.

Ўхшаш янгиликлар