• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ўрта ер денгизи маҳсулотлари парҳези 65 ёшдан ошган одамларда эрта ўлим хавфини камайтиради.

Бундай хулосага Испаниянинг Барселона университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлари натижаси асос бўлди. Олимлар 20 йил давомида 65 ёшдан ошган 642 нафар кўнгиллининг ҳаёт тарзини кузатиб боришди. Иштирокчиларнинг овқатланишини баҳолаш учун тадқиқотчилар пешоб ва қондаги полифеноллар, селен, B12 витамини, ёғ кислоталари ва бошқа моддалар миқдорини ўлчаб боришди.

Тадқиқот давомида 425 иштирокчи вафот этди. Улардан 139 нафари юрак-қон томир, 89 нафари саратон касаллигидан ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, Ўрта ер денгизи парҳезига қатъий риоя қилган иштирокчиларда, барча сабабларга кўра ўлим хавфи паст бўлган.

Олимлар аввалроқ Ўрта ер денгизи парҳезининг узоқ умр кўриш ва умумий саломатлик учун фойдаси ҳақида маълумот беришган эди. Бироқ, ўшанда бу фикрлар асосан ҳисоботларга асосланган эди. Бу сафар эса унинг фойдаси объектив баҳоланди.

Ўхшаш янгиликлар