• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Нострификация қилдиришнинг 2 хил усули мавжуд:

1-усул: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/oz) орқали онлайн тарзда ўзингиз мустақил олишингиз мумкин. Бунда маълумотнома тахминан 10 иш кунида тайёр бўлади.
Бу учун:

Порталга (https://my.gov.uz/oz) кирасиз.
Кириш тугмасини босиб, ОнеИД орқали (агар ОнеИД бўлса) тизимга кирасиз. ОнеИД бўлмаса, рўйхатдан ўтасиз.
Кейин порталдаги хизматлар рўйхатидан Таълим бўлими танлайсиз.
Дипломни нострификациялаш бўлимига кирасиз.
Хизматдан фойдаланиш тугмасини босасиз ва керакли маълумотларни киритасиз.
Тўловни амалга оширасиз (Упай, Пайме ёки Cлиcк иловалари орқали). Тўлов миқдори жисмоний шахслар учун БҲМ нинг 2.7 (2023-йил 20-апрел ҳолатига кўра, 810000 сўм) миқдорига тенг.
2-усул. Давлат Хизматлари маркази орқали. Бунда ўзингизга энг яқин ва қулай бўлган исталган Давлат Хизматлари Марказига керакли ҳужжжатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Қандай ҳужжатлар керак бўлади:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси:
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси.

Ўхшаш янгиликлар