• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Олим Нарзуллаев, Германия делегациясига эса Федерал ҳукуматнинг кўчирилганлар ва миллий озчиликлар бўйича комиссари, Бундестаг депутати Натали Павлик бошчилик қилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги немислар билан ўзаро ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари бўйича қўшма кун тартибини муҳокама қилдилар ҳамда узоқ муддатли асосда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаб олдилар.

Маълум қилинганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ турли миллат вакиллари билан бир қаторда жамият ва давлатнинг тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлган тўрт мингдан зиёд этник немислар истиқомат қилиб келмоқда.

Комиссия ҳамраиси Натали Павлик йиғилишнинг очилиш қисмидаги нутқида Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсатини, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни кенгайтиришни юқори баҳолади. "Ўзбекистонни Германия ва Европа Иттифоқининг энг муҳим стратегик шерикларидан бири сифатида биламиз. Германия томони Ўзбекистон билан турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор", деди у.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси маслаҳатчиси Олим Нарзуллаев ўз навбатида, Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар, жумладан, Ўзбекистон немисларининг "Wiedergeburt" маданий маркази фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, республикада яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг тили, миллий маданиятини ривожлантириш ва асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилгани давлат ҳар бир фуқаронинг фаровон ҳаётини таъминлашдан манфаатдор экани таъкидланди.

Мамлакатимиз бош консули Олимжон Абдуллаев йиғилганларга Ўзбекистон ташқи сиёсатининг дунёдаги ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Томонлар, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, ёшлар билан ишлаш, савдо-инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Германия томони этник немисларнинг маданияти ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, ёшлар, бизнес, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муҳтожларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар