• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Рўйхатнинг бошида метан газ ўрин олган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган.

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Ўтказилган таҳлилларга кўра, қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган.

Метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн., бензин АИ-80 – 2,6 трлн. сўмга сотилган.

Авиа чипта (халқаро) – 2,3 трлн. сўм, бензин АИ-92 – 1,2 трлн. сўм, 1-навли буғдой уни – 1,1 трлн. сўм, уяли телефонлар – 638,3 млрд. сўм, фаст-фуд – 613 млрд. сўм, кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд. сўм, асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд. сўмга сотилган.

Шунингдек, пишириқлар – 427,4 млрд. сўм, сигаретлар – 418,1 млрд. сўм, алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд. сўм, меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд. сўм, шакар – 378,5 млрд. сўм, пропан газ – 374,5 млрд. сўмни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар