• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Сўнгги тўрт йилда россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиш кўрсаткичи 10 баробар ошди.

Бизнинг фуқароларимизда ҳам Россия туризмига қизиқиши ортмоқда. Натижада ўзаро сайёҳлик оқими яна пандемиягача бўлган даражага чиқди. Бу таҳлил Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги эълон қилган матбуот хабарномасида келтирилган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга келган россиялик сайёҳлар сони 37 000 дан 403 000 га кўтарилган. 2023 йил мамлакатимизга ташриф буюрган хорижлик туристлар миқдорида россияликларнинг улуши қарийб 33 фоизни ташкил этган. Ўзбекистонликлар томонидан ўтган йил РФга 800 мингдан ортиқ саёҳат амалга оширилган – бу аваалги йилгидан икки баробар кўп.

Таъкидланганидек, рус ва ўзбек халқлари ўртасида тил тўсиғи, деярли, йўқлиги, шунингдек ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган меъморчилик дурдоналари билан танишиш имконияти ҳар икки томондан сайёҳларни жалб этмоқда. Қолаверса, ранг-баранг, жозибали ва замонавий туризм маҳсулотлари яратиш бўйича республикамиз раҳбарияти томонидан пухта тузилган режа ҳам муҳим ўрин тутиши таъкидланган. РФ Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвах Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган “Туризм ва маданий мерос” мавзусидаги сессия чоғи иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантиришга доир асосий йўналишларни эслатиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар