• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган иқтисодий барқарорликни юксалтириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жаноб Кемерон, ўз навбатида, самимий ва илиқ қабул учун учун миннатдорлик билдириб, эришилган ютуқларни юқори баҳолади.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари, жумладан, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, капитал бозори бўйича Лондон биржаси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Ўхшаш янгиликлар