Ўзбекистон терма жамоаси “Катта дубулға” турнирида ўзининг илк медалига эга чиқди.
Mедалга -73 кг вазн тоифасида курашган Муҳаммад Жумаев муаллифлик қилди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун курашда мўгулистонлик Энхтур Жугдергаравдан устун келди ва турнирда бронза медали соҳибига айланди.