• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистон муфтийси Доғистон делегацияси билан учрашди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 13 та диний таълим муассасасида салоҳиятли диний соҳа кадрлари тайёрланмоқда.

"Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов айни кунларда Доғистонда хизмат қилаётган дин пешворларининг аксарияти Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги ўқув даргоҳларида таълим олганини қайд этди", — дейилган хабарда.

Учрашувда диний-маърифий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Доғистон давлатига таклиф этилди.

Ўхшаш янгиликлар