• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари давом эттирилди.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда Про Лига вакили "Олимпик Мобиуз" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" сардори Санжар Турсунов 59-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. "Сурхон" эса "Чиғатой"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Шунингдек, Навоийнинг "Қизилқум" клуби Жиззахга сафар қилди ва "Зомин"га қарши майдонга тушди. Голлар шоусида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Олимпик" клуби иккинчи таркиб билан "Локомотив БФК"ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди. Биласиз, олимпиячиларимизнинг асосий таркиби айни дамда Қатарда Осиё кубогида иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар