• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да ва Самарқандда ўтказилган хоккей бўйича U-18 Осиё ва Океания кубоги якунланди.

Ўсмирларимиз турнирда муносиб ҳаракат қилишди. "А" гуруҳидан ўрин олган жамоамиз финалга қадар етиб келди ва финалда турнирнинг бошқа бир кучли жамоаси - Таиланд билан куч синашди.

Мусобақанинг бошқа ўйинларига қараганда Таиландга қарши баҳс шиддатли кечди. Дастлаб рақиблар ҳисобни очишган бўлса, хоккейчиларимиз тинимсиз ҳужумлар ва зарбалардан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Кейин эса Таиланд дарвозасига яна бир шайба киритилди.

Муросасиз баҳс ва чинакам ҳиссиётлар ўйинига, ҳақиқий шоуга айланган финал 2-1 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон хоккей бўйича Осиё ва Океания Кубоги ғолибига айланди. Йигитларимизни машаққатли ва шарафли ғалаба билан табриклаймиз.

Ўхшаш янгиликлар