• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Бизнес ва савдо бўйича давлат котибининг парламент ўринбосари, экспорт вазири лорд Малкольм Оффорд билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида лорд Малкольм Оффорд Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида ҳисоблашини ҳамда расмий Тошкент билан ҳар томонлама алоқаларни янада жадаллаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Томонлар савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада жадаллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Хорижий томон Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Британиянинг ташкилотлари ва йирик компанияларида амалиёт ўташ ва малака ошириш механизмини кенгайтириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.

Учрашув якунида Британиянинг "Ривожланаётган давлатлар учун савдо тизими" доирасида берилаётган преференциялар бўйича республика экспортчи корхоналари учун махсус тренинглар ташкил этиш, Британия экспортни молиялаштириш агентлиги маблағларини жалб қилган ҳолда мамлакатимизда йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, 19-22 май кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган "Жаҳон таълим форуми – 2024"да Ўзбекистон вакиллари иштирокини таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар