• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.1°C
Detail image

Яманнинг ҳуcийлари Қизил денгиздаги Andromeda Star танкерига ракета зарбалари берди. Ҳужум натижасида кемага озгина зарар етган. Танкер Россиянинг Приморск шаҳридан Ҳиндистоннинг Вадинарига кетаётган эди.

Отишма натижасида қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Танкер Ҳиндистонга Россия нефтини олиб кетмоқда, деб ёзади The Economic Times. Ҳуcийлар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар, бироқ бошқа изоҳ берилмаган. Улар аввалроқ Россия ва Хитой кемаларига ҳужум қилишдан тийилишганини даъво қилган эди.

Ҳусийлар Қизил денгизда қароқчиликни Исроилнинг Ғазо секторидаги аксилтеррор операцияси фонида бошлаган. Яманлик жангарилар фақат Исроил билан боғланган кемаларга ҳужум қилишганини даъво қилган, бироқ аслида улар ҳамма нарсага ҳужум қилишган. Ғарб коалицияси кемаларни пассив ҳимоя қилиш билан чегараланган.

Ўхшаш янгиликлар