• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.1°C
Detail image

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов соҳага оид фуқаролардан келган саволларга жавоб берди:

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкинили белгиланган.

Қандай ҳолатларда Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик белгиланади?

Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197 ҳамда 229(1)-моддаларида белгиланган.

Агар фуқаро ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бинони бузиб ташласа, жаримадан озод қилинадими?

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

Жавобгарликдан озод этиш кодекснинг 60-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликка тегишли, яъни ер участкасини ўзбошимча эгаллаб унда қурилиш қилиш билан боғлиқ ҳолат бундан мустасно.
Кадастр идораларида мақсадсиз фойдаланилган ерларни олиб қўйиш ваколати борми?

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан судга мурожаат қилинади. Мақсадсиз фойдаланилаётган ерларни олиб қўйиш фақатгина суд тартибида ҳал этилади.

Ўхшаш янгиликлар