• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский фронтда вазият ёмонлашгани, Россия бутун фронт бўйлаб фаол ҳужумга ўтаётгани ва айрим ҳудудларда тактик муваффақиятларга эришганини тан олди.

Бу ҳақда генерал-полковник Телеграмда ёзган.

«Фронтдаги вазият ёмонлашди. Стратегик ташаббусни қўлга олиб, фронт чизиғини ёриб ўтишга уринган душман куч ва воситаларда сезиларли устунлик яратди, асосий кучуни бир неча йўналишда жамлади. Фаол ҳужумлар бутун фронт чизиғи бўйлаб амалга оширилмоқда, баъзи йўналишларда тактик муваффақиятлар бор», — деди у.

Шу билан бирга, у Харков йўналишида рус аскарлари сонининг кўпайиши ва қайта тўпланиши кузатилганини таъкидлади:

«Қўшинларимиз энг хавфли йўналишларда артиллерия ва танк бўлинмалари билан мустаҳкамланган».

Ўхшаш янгиликлар