• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Мамлакат парламенти кўпчилик овози билан ҳар икки қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Теlegram-каналида маълум қилди.

"Олий Рада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга узайтирди. Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун – 339 депутат, сафарбарликни давом эттириш учун 336 депутат овоз берди", — деб ёзди Олий Рада депутати.

Маълумот учун, Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралдан бошлаб амал қилади. Эртаси куни, 2022 йил 25 февралда Украина президенти Володимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Ўхшаш янгиликлар