• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Украина Германиянинг «Quantum-Systems GmbH» учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчисидан 800 дан ортиқ "Вектор" разведка қурилмаларини сўради.

Бу ҳақда «Der Spiegel» журнали маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

Нашрнинг таъкидлашича, ўтган ҳафта Германиянинг «Quantum-Systems GmbH» компанияси раҳбари Флориан Зайбел Германия вице-канцлери Роберт Хабек билан бирга Украинага ташриф буюрган.

Зайбелнинг айтишича, ташриф чоғида Киев қўшимча 812 та «Вектор» учувчисиз учоқларига қизиқиш билдирган ва Германия Мудофаа вазирлигининг Украина бўйича махсус штабига ариза топширган.

«Quantum-Systems GmbH» аллақачон Украинада дрон ишлаб чиқариш заводи ва ривожлантириш марказини очган. Компания яқин икки йил ичида Украинадаги ишлаб чиқариш қувватларига 6 миллион еврогача сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар