• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Қонун лойиҳаларига кўра, Исроилга 26,4 миллиард доллар, Украинага 60,8 доллар ва Тинч океани минтақасида Хитойга қарши курашиш учун 8,1 доллар ажратилади, жумладан Тайванга бир неча миллиард доллар берилади.

Ўша куни, шунингдек, россиялик олигархларнинг музлатилган активларини сотишга рухсат берувчи, Тik-Tik'ни сотишга мажбурловчи ҳамда Россия, Хитой ва Эронга нисбатан кучлироқ санкциялар жорий этиш имконини берувчи қонун лойиҳалари бўйича ҳам овоз бериш ўтказилиши режалаштирилган.

Вакиллар палатаси раҳбари Майк Жонсон конгрессменларга ушбу қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш учун 72 соат вақт бераётганини маълум қилган.

Манбаларнинг хабар беришича, Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасида АҚШ президенти Киев билан Украинага иқтисодий ёрдамни қоплаш бўйича келишиб олиши кераклиги ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Украинага кўрсатилган қарз кўринишидаги ёрдамнинг 50 фоизигача бўлган қисмини ҳисобдан чиқаришга ҳақли бўлади, лекин буни 2024 йил 15 ноябрдан олдин амалга ошириб бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар