• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Украина ҳарбий тажовуз муносабати билан Россия билан ядровий хавфсизлик соҳасидаги иккита келишув бекор қилинишини эълон қилди, деб хабар берди Украина ядровий тартибга солиш давлат инспекцияси.

Қуйидаги икки халқаро шартнома бекор қилинади:

Украина Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича Россия Федерал назорат органи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (1996 йил 19 сентццябрда Вена шаҳрида имзоланган);

Украина Ядровий тартибга солиш давлат қўмитаси ва Ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича Россия Федерал назорат органи ўртасида ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни тартибга солиш соҳасида хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим (2002 йил 14 август куни Москвада имзоланган).

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида айтилишича, дунёда ядро қуролидан фойдаланиш хавфи совуқ уруш давридан бери энг юқори даражага етди. Мутахассислар таъкидлаганидек, мамлакатлар ўртасидаги, жумладан, Россия ва Украина муносабатларининг ёмонлашуви туфайли ядро дипломатияси соҳасида муаммолар юзага келган.‌‌

Ўхшаш янгиликлар