• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Алишер Одилов дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир гол Русланбек Жиянов номига қайд этилди.

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони бўлади. Мазкур ўйин 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар