• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Туркиянинг Измир шаҳрида 2–3 май кунлари Турон халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан Элдор Қудратиллаев «Дунё ва мен» ҳамда Дмитрий Лебедев «Узум таъми» номли қисқа метражли фильмлари билан иштирок этди.

Танлов якунига кўра, Дмитрий Лебедевнинг «Узум таъми» номли фильми «Энг яхши қисқа метражли фильм» деб топилди. Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов «Кино санъатига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирланди.

Фестивалда туркий халқлар кино ижодкорлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Озарбайжон ва Франция, Венгриядан номзодлар қатнашди.

Маълумот учун, «Узум таъми» фильмида ролларни таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов номидаги киноустахона актёрлари Дилёр Фозилов ва Розия Раимқулова ижро этган. Сенарий ҳаммуаллифи ва режиссёр ёрдамчиси БДКИ Тошкент филиали талабаси Александр Амелин.

Ўхшаш янгиликлар