• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Туркия шарқидаги Ваннинг Сагламтош туманида 4,1 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда Қандилли расадхонаси ва Туркиянинг Боғозичи университети қошидаги Сейсмологик тадқиқотлар институти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 22:58 (Тошкент вақти билан 00:58) да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 5 км чуқурликда бўлган.

Ван аҳолиси ижтимоий тармоқларда ер силкинишлари шаҳарда сезилгани ҳақида хабар берди.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар