• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Ғазо сектори бўйича алоқа гуруҳининг Ар-Риёддаги йиғилишида Исроилга халқаро босимни кучайтиришга чақирди.

Бу ҳақда TRT дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

Вазирнинг таъкидлашича, "Исроилнинг ҳаракатларига халқаро ҳамжамиятнинг муносабати кучаймоқда".

"Ва бу босим, у таъкидлаганидек, кучайтирилиши керак. Алоқа гуруҳи йиғилишида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида қабул қилинадиган қарорлар муҳокама қилинди”, — дейилади телеканал манбадан иқтибос келтирган ҳолда.

Шу билан бирга, Ар-Риёддаги музокаралар чоғида алоқа гуруҳи “Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган босим чораларини баҳолади”.

Ўхшаш янгиликлар