• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) кўп қутбли дунёга интилаётган, умумий туркий ўзига хосликка эга мамлакатларни муваффақиятли бирлаштирган янги геосиёсий ўйинчи сифатида майдонга чиқди. Бу ҳақда сиёсатшунос Тарас Кузьонинг Eurasia Review нашрида эълон қилинган мақоласида сўз боради.

Қайд этилишича, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2009 йилнинг октябрь ойида Озарбайжоннинг Нахчивон автоном республикасида ташкил этилган.

Бироз вақт ўтиб, Истанбулда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида Туркий кенгаш номи Туркий давлатлар ташкилотига ўзгартирилган.

Дастлаб Озарбайжон ва Туркия ТДТга аъзо давлатлар интеграциялашувининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган бўлса, кейинги пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг фаол аъзолари сифатида майдонга чиқяпти.

Энг муҳими, ТДТ аксарият ташкилотлардан фарқли ўлароқ тенг ҳуқуқли давлатлар иттифоқини ифодалайди. Туркия бошқа давлатларга қараганда кўпроқ аҳолига эга бўлса-да, ташкилотнинг бошқа аъзолари Анқарани гегемон деб билмайди.

ТДТ котибияти Истанбулда жойлашган, шунга қарамай ташкилот бошқа аъзо мамлакатларда, масалан, Озарбайжон ва Қозоғистонда ҳам ўз тузилмаларига эга.

Кузьо МДҲ, Британия ҳамдўстлиги ёки Франкофония сингари ташкилотларда собиқ мустамлакачи давлатлар Россия, Британия ва Франция етакчилик қилиши, қолган давлатлар эса сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик масаласида кучли учликнинг фикрига қулоқ солишини қўшимча қилган.

"Айниқса Озарбайжоннинг Арманистон билан можарода ғалаба қозониши турк бирлигини мустаҳкамлашда янги даврни бошлаб берди", – дейилади хабарда.

Сиёсатчи Туркия ҳарбий таълими эскирган Россиядан фарқли ўлароқ, минтақа давлатларининг қурол импорти борасидаги эътиборини тортаётганига эътибор қаратган.

Ўхшаш янгиликлар