• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Тринидад ва Тобаго Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди ва шу билан Фаластинни тан олган БМТнинг 141-давлатига айланди.

Фаластинни дунёнинг 75%и тан олади, аммо АҚШ ва унинг сателлитлари ўз озодлиги ва давлатчилиги учун курашиб келаётган давлатни мустақил бўлишига тўсқинлик қилмоқда.

Биз Тринидад ва Тобаго ҳукуматининг Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги эълонини олқишлаймиз ва буни халқимизнинг ўз ери ва ватанига бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш позицияси деб ҳисоблаймиз, дейилади ҲАМАС баёнотида.

Биз барча мамлакатларни халқимизнинг ўз ерларига бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга ва пойтахти Ал-Қудс бўлган ўз мустақил давлатини яратишга, ишғол ва унинг раҳбарларини халқимизга қилинаётган геноцидни тўхтатишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ҳам яна икки давлат Барбадос ва Ямайка Фаластинни тан олганини эълон қилган.

Ўхшаш янгиликлар