• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 7 май куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Манзиллар:

Чилонзор тумани: “Қатортол” ҳамда “Катта Дўмбиробод” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Миробод тумани: “Баратхўжа” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геофизика”, “Геологлар”, “Сарбон”, “Темурийлар”, “Чингелди” ҳамда “Иқтидор” МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилди.

Ўхшаш янгиликлар