• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар "Узаутотранс сервиcе" корхонасининг ЮТОНГ автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар