• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

20 апрел куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, тадбир «аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мақсадида ўтказилади.

Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) – Амир Темур хиёбони – Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) – Тошкент марказий ЭКО боғи («ЭКО» парк, Махтумқули кўчаси) – Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) – Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юриши режалаштирилган.

Амир Темур хиёбони ҳамда Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти ҳудуди майдонида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва Фахрий қоровул жамоасининг кўргазмали чиқишлари, бўлинманинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юриши соат 12:00 да Қуролли Кучлар академияси асосий дарвозасидан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар