![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq65e2c4b639c4f.jpeg)
Жорий йилнинг 29 феврал куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128-5- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.