• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

2 май куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида ("Греен Университй") “БРМга эришиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича иқлим таълими” ва “Эcо-Счоолс Узбекистан” лойиҳалари доирасида миллий семинар бошланди.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Замин” халқаро жамоат фонди ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир педагогларни таълим жараёнида янгиланган “Иқлим қутичаси” тўпламидан фойдаланишга тайёрлашга бағишланган.

Маълумот учун, "Иқлим қутичаси" — мактаб ўқувчилари ва ёшлар учун "иқлим ўзгариши" мавзусидаги ўқув дастури ва бир хил номдаги материаллар тўплами. Дастур иқлим ўзгариши ҳақида маълумот, топшириқлар, лойиҳа ғоялари, ўйинлар, шунингдек, ушбу долзарб мавзуни синфда ва дарсдан ташқари машғулотлар орқали ўқитиш бўйича ўқитувчилар учун тавсиялар ва тренингларни ўз ичига олади.

Семинарда “Иқлим қутичаси” материаллари тўплами тақдимоти, республикадаги мактаб ёшидаги болалар учун иқлим таълимининг шарҳи, ўқитувчилар учун ўқув модули тақдимоти ва республикада иқлим ўзгариши мавзусида лойиҳа асосида ўқитиш технологиясидан фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Бундан ташқари, турли мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ўқитувчиларга “Иқлим қутичаси”ни дарсларда ва синфдан ташқари машғулотларда қўллаш бўйича услубий тавсиялар берилди.
2014-йилда БМТТД томонидан ишлаб чиқилган ўқув қўлланмаси мактабларда иқлим ўзгаришини ўргатишнинг янги усулларини таклиф этади, бу эса ёшларга муаммо ҳақида ўйлаш, мумкин бўлган ечимларни ўрганиш ва сайёрани ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши таъсирини бошқариш учун аниқ чоралар кўриш имконини беради. Материаллар 13 тилда https://climate-box.com/ сайтида мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар