• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

«Толибон» илмий асарларни ўзбек тилига таржима қилишни тақиқлаган. Тақиқлаш ҳақидаги ҳужжатни «Толибоннинг» олий таълим вазирлиги таҳрир ва таржима департаменти раҳбари Ҳамидулла Муззаммила имзолади, деб хабар берди Курсив.

Бундан буён Амирликда илмий асарларни фақат дари ва пушту тилларига таржима қилишга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октабр ойида «Толибон» ҳаракати давлат матбуотига Ўзбек тили кунини ўтказишда иштирок этиш ва ёритишни тақиқлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар