• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенсия (CИТЕС) иловаларига киритилган ҳайвонлар чиплаштирилиб, улар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 171-сонли қарори билан Тошкент, Фарғона ва Термиз ҳайвонот боғлари Экология вазирлиги тасарруфига ўтказилган эди. Ҳайвонот боғларининг моддий-техник базасини яхшилаш, сақланаётган ҳайвонларни асраб-авайлаш, уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида эса Экология вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
"Ҳайвонларнинг реестери юритилиб, электрон паспорт тизими йўлга қўйилиши жараёнида жониворлар ҳақидаги барча маълумотлар ягона электрон базага киритилади. Бу эса ушбу ҳайвонларнинг муҳофаза этилишини мунтазам назорат қилишга имкон беради", – деди Экология вазирлиги Биохилмахиллик сиёсатини юритиш бўлими бошлиғи Абдурашид Содиқов.

Дастлаб 4 бош ёввойи ҳайвон, қушлардан 2 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган оқ бошли қумой, чўл бургути ҳамда туёқлилардан 2 бош ҳайвон – морхўр, Бухоро тоғ қўйига чиплар ўрнатилди.

Ўхшаш янгиликлар