• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат Инспекциясининг Жиззах вилояти бўлими томонидан «А.П» ХК (номи ўзгартирилган) темир-бетон плита маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада назорат тадбири ўтказилди.

Натижада темир-бетон плита маҳсулотларининг меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслини аниқланди. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мувофиқлик сертификатисиз сотилган. Бу билан «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунинг 27-моддаси ҳамда «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 29-42-моддалари талабларига риоя қилинмаган.

Аниқланган ҳолат юзасидан 60,5 млн. сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, материаллар судга киритилган.

Ўхшаш янгиликлар