• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28.1°C
Detail image

Грузиянинг Европа ва Евроатлантика тузилмаларига интеграциялашув масалалари бўйича собиқ вазири Алексей Петриашвили Тбилисида иноагентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик акциясида иштирок этаётганда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан маъмурий тартибда ушланди, деб баёнот берди мамлакат ички ишлар вазирлиги РИА Новостига.

Грузия оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Петриашвили майда безорилик ва ҳуқуқ-тартибот органларига бўйсўнмаслик бандлари бўйича қўлга олинган. Тбилисида бир неча кундан буён иноагентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишига қарши норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Айни пайтда парламент биноси қаршисига намойишчиларни тўхтатиш учун қўшимча полиция бўлимлари етиб келган. Махсус хизмат бир неча бор намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи воситалар ишлатгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар