• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.А.” МЧЖнинг транспорт бўлими собиқ менежери М.Х. умуман ҳаракатланмаган ёки қисқа масофага ҳаракатланган автотранспорт воситаларига ёғилғи-мойлаш материаллари сарф қилинганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, тадбиркорнинг жами 943,1 млн сўмлик маҳсулотини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар