• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.

Мазкур ўйинда Тома Табатадзе дублга эришган бўлса, яна бир голни Аброр Исмоилов ўз номига ёзиб қўйди. Меҳмонларнинг голини Кожо киритди.

Қаршида ўтган "Насаф" ва "Олимпик" жамоалари баҳсида 2:0 ҳисоби қайд этилди. "Марказий" стадионида ўтган ушбу беллашувда Акмал Мозговой ва Зоран Марушич гол уриб ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" ва “Насаф” ушбу ғалабадан кейин 3 очкога эга бўлди.

Бугун, 2 март куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади. Соат 17:00 да бошланадиган ушбу ўйинда Рустам Лутфуллин бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазитдинов ёрдам беради.

Шунингдек, 1-тур доирасида “Сўғдиёна” - “Нефтчи” клублари ўзаро ўйин ўтказади. Бу учрашув соат 19:15 да бўлиб ўтади. Ўйин бош ҳаками Аскер Нажафалиев этиб белгиланди. Қанот ҳакамлиги Зиёдулло Абдурашидов ва Алишер Усмоновга ишониб топширилди.

Ўхшаш янгиликлар