• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Куни кеча футбол бўйича жорий мавсумдаги Ўзбекистон кубоги гуруҳ баҳсларининг 2-тур учрашувларига старт берилди.

Айни пайтда футбол ишқибозларининг асосий диққат марказида футзал бўйича Таиланд давлатида, жорий йил Ўзбекистонда ўтиши белгиланган жаҳон чемпионати ҳамда Қатарда катта футбол бўйича кечаётган U-23 ёшдаги Осиёнинг 16 та олимпия терма жамоаси ўртасидаги Париж олимпиядасига бериладиган йўлланмалар соҳибларини аниқлаб берадиган Осиё Кубоги баҳслари бўлиб турибди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон кубоги баҳслари бироз бўлсада футбол мухлисларининг диққат марказидан четда қолмоқда.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

Кеча Ўзбекистон кубоги учун баҳс олиб бораётган футбол клублари 8 гуруҳнинг 2 тасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“I” гуруҳидан жой олган Жиззах шаҳрининг икки жамоаси – суперлига вакили “Сўғдиёна” ҳамда биринчи лига вакили “Жиззах” ўзаро баҳсларда иштирок этди. Бошқача изоҳлаганда, Жиззах “дерби”сида тажриба ва ёшлик қарама-қарши келди. Ўзларининг ёш ҳамшарҳарларига қарши тўп сурган “Сўғдиёна” футболчилари 2-турда ҳам биринчисида бўлгани каби 2 тўп фарқи билан зафар қучди. Гарчанд мағлубиятга учраган бўлсада, тан олиш лозим, жорий мавсум биринчи лигада “дебют” қилаётган, ёш футболчилардан ташкил топган “Жиззах” жамоаси ўзларидан анча катта тажрибага эга бўлган акаларига муносиб қаршилик кўрсата олди.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

Лекин тажриба барибир ўз сўзини айтди, ўйиннинг 22-дақиқасида “Жиззах” жамоаси ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланган “Сўғдиёна”нинг сербиялик легионери Владимир Ёвович гол киритиб ҳисобни очди – 1:0. Ана шу ҳисоб биринчи бўлим охиригача сақланиб қолди.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” жамоасида бироз бўлсада устунлик сезилиб турди, аммо гол киритиш учун ҳар иккала жамоа аъзолари кам сонли имкониятларни голга айлантира олмади. Фақатгина баҳснинг 80-дақиқасига келиб, захирадан майдонга тушган“Сўғдиёна”нинг ёш иқтиродларидан бири Самандар Мавлонқуловнинг ўнг қанотдан узатган тўпини яна ўша Владимир Ёвович ажойиб зарбаси билан меҳмон мақомида тўп сурган “Жиззах” дорвазасига жойлаб қўйди – 2:0.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

“Сўғдиёна” Ўзбекистон кубоги гуруҳ баҳсларида 2 учрашувдан 6 очко жамғариб, сўнгги тур натижасидан қатъий назар кубокнинг кейинги плей-офф босқичига йўл олди.

Шу гуруҳдан жой олган Тошкентдаги Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда пролига вакили “Қўқон–1912” ўртасидаги баҳс жуда зерикарли кечди. Ўйиннинг 54-дақиқасига қадар айтарли хавфли вазиятларни ярата олмаётган меҳмонлар майдон эгалари ҳимоячиси Диёр Ортиқбоев қизил карточка олиб майдонни тарк этганидан сўнг бир қатор хавфли вазиятларни содир этдию, аммо уларнинг ҳеч биридан фойдалана олмади. Натижада “Пахтакор” – “Қўқон–1912” баҳси нурсиз – 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

Шу кунга белгиланган 2-тур баҳслари “G” гуруҳида ҳам бўлиб ўтди. Унда “Сирдарё футбол академияси” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди ва йирик 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси ҳам ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клуби билан учрашиб, 0:2 ҳисобида ютқазди.

“Сўғдиёна”, “Нефтчи” ва “Металлург” кейинги босқичда

Ушбу гуруҳда ўтказилган иккитадан учрашувда 6 тадан очко жамғарган суперлиганинг “Нефтчи” ва “Металлург” жамоалари ҳам худди “Сўғдиёна” каби мамлакат кубогининг плей-офф босқичига йўлланма масаласини ҳал қилди.

Ўхшаш янгиликлар