• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.8°C
Detail image

Столтенбергнинг баёнотидан асосий иқтибослар:

◾️Иттифоқчилар ўзларининг қурол омборларига яхшироқ разм солишлари ва у ердан снарядларни чиқаришлари керак;

◾️НАТО Украинанинг Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарбаларини қонуний деб ҳисоблайди;

◾️НАТО давлатлари таваккал қилиб бўлсада, ўз мудофааси учун зарур бўлган қуролларни ҳам Киевга юборишлари керак;

◾️Чехия бизни Украина учун ярим миллион снаряд сотиб олгани ҳақида хабардор қилди;

◾️НАТО давлатлари Украинага можаро иштирокчиси бўлмасдан туриб уни ҳимоя қилиш учун ёрдам беришга ҳақли;

◾️Алянс ҳозирда иттифоқчиларнинг бирортасига қарши турли даражадаги ҳарбий таҳдидлар йўқлигини кўрмоқда. НАТОнинг муҳим тўхтатувчи жиҳати шундаки, алянснинг бир аъзосига қилинган ҳужум унинг барча аъзоларига ҳужум деб ҳисобланади;

◾️НАТО мудофаа вазирлари Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга келишиб олдилар. Етказиб бериладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг турлари ва сони яқин орада эълон қилинади;

◾️Patriot ҳаво мудофаа тизимидан ташқари, иттифоқчиларда Украинага бериши мумкин бўлган бошқа қуроллар, жумладан, Франциянинг SAMP/Т тизими ҳам мавжуд;

◾️Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятига эга бўлмаган давлатлар уларни сотиб олиш учун молиявий ёрдам ажратишни ваъда қилишди.

Ўхшаш янгиликлар