• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

ЖССТ маълумотига кўра, дунёда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари туфайли келиб чиқяпти. Оқибатда йилига тахминан 17,9 миллион нафар инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

📌 Бу, аввало, соғлом турмуш тарзига етарли даражада амал қилинмагани, қолаверса, мазкур хасталиклар эрта босқичда аниқланиб, ўз вақтида муолажа қилинмагани билан боғлиқ.

🔽 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ана шундай патологиялардан бири — стенокардия ҳақида маълумот берди.

🫀— Стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда, яъни артерия томири беркилиб қолганда юзага келади, — дейди мутахассис. — Аслида бу – аломат. Келгусида юрак хуружининг олдини олиш учун организмнинг огоҳлантириши.

🩺 Касалликнинг асосий белгиси — кўкрак соҳасидаги оғриқ, босим ёки ачишиш. Қолаверса, бу патологияда нафас қисиши, кўп терлаш, кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик кузатилади.

♻️ Стенокардияни келтириб чиқарувчи қатор омиллар бор. Масалан, юқори қон босимидан азият чекувчиларда вақт ўтиши билан артериялар зарар кўради. Холестерин ёки қондаги триглицеридларнинг юқори даражаси эса қон томирлари деворида ёғли қатлам ҳосил қилади.

🍻 Шунингдек, мунтазам алкоголь истеъмол қилиш, чекиш, диабет, нофаол ҳаёт тарзи, кексалик ҳам стенокардия ривожланишига таъсир кўрсатади.

🔎 Мазур юрак ишемик касаллигининг асосий 2 тури бор. Биринчиси — сурункали коронар синдром. Унинг аломатлари секинлик билан, босқичма-босқич ривожланади. Одатда бу симптомлар кучли стресс ёки жисмоний зўриқиш чоғида юзага келади ва бемор тинчлангач ёки дам олгач, ўтиб кетади.

▶️ Cурункали коронар синдромда ҳаёт учун фавқулодда жиддий хавф туғдирмаса-да, юрак мушагига қон етказувчи артериялар торайиши бора-бора юрак хуружи рўй бериши хавфини оширади.

🔬Ўткир коронар синдромда эса аксинча, белгилар тўсатдан пайдо бўлади, тинчлик ҳолатида ҳам 30 дақиқагача ва ундан кўпроқ сақланиб қолади. Бундай вазиятда юракнинг қон таъминоти ва иш қобилияти хавф остида қолади. Шу боис ўткир коронар синдромда беморга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

‼️Стенокардияни даволашда комплекс даволаш курси буюрилади. Касаллик омилларини бартараф этиш учун беморнинг ҳаёт тарзига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда эса тери ости коронар аралашуви (стентлаш) ёки аорта-коронар шунтлаш амалиётлари қўлланилиши мумкин. (https://telegra.ph/file/9ec28a5a286a65cc20b84.png)

Ўхшаш янгиликлар