• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сиерра-Леоненинг мамлакатдаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди.

"Сиерра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, икки томонлама алоқаларни бойитиш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд.

Бахтиёр Саидов элчига мамлакатдаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ўрганишда муваффақиятлар тилаган.

Ўзбекистон ва Сиерра-Леоне ўртасида 2023 йил 28 апрелда дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди. Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сиерра-Леоненинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан қўшма коммюнике имзоланди. Сиерра-Леоне Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 143-давлат бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар